Паола Плиего Бухорога келди

Спорт

image

Асли мексикалик Паола Плиего жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган эди. 

Спортчи Ўзбекистонга келди. У Бухоро бўйлаб саёҳат қилмоқда. Бу ҳақда Паола ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди. 

Латофатли спортчи Instagram`даги саҳифасига Бухорода туя устида тушган суратларини жойлаштирган. Унинг эгнида эса ўзбек атласини кўриш мумкин. 

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сафига қўшилган Паола Плиего 15-23 июль кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида илк бор Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этганди. Бироқ Паола Плиего мексикалик Наталии Ботеллога 14:15 ҳисобда ютқазганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Паола Плиего

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг