Мексикалик қиличбоз Ўзбекистон фуқароси бўлди

Спорт

image

Мексикалик қиличбозлик устаси Паола Плиего Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилди. Энди у 2019 йилдаги Жаҳон кубогида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Спортчи Мексикада коррупция қурбони бўлгани учун фуқаролигини ўзгартиришга қарор қилган.

“Менинг ҳаракатим ва натижаларимга қарамай, мен спорт раҳбарияти ва сизларнинг шахсий қизиқишларингиз коррупция қурбони бўлдим”, деган у Мексика ҳақида.

Спортчи ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали Ўзбекистон номидан мусобақаларда қатнашишини маълум қилган. Бунга Ўзбекистон яқин 3 йилда халқаро мусобақаларда иштирок этмаганини сабаб қилиб кўрсатган.

Халқаро қиличбозлик федерацияси сайтида Паола Плиего Ўзбекистон байроғи билан белгилаб ўқилди. У ёзги Универсиада-2019 ўйинларида Ўзбекистон номидан иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Паола Плиего

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг