Паола Плиего Бухорога келди
Спорт
−
29 Июль 2019
8668Асли мексикалик Паола Плиего жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган эди.
Спортчи Ўзбекистонга келди. У Бухоро бўйлаб саёҳат қилмоқда. Бу ҳақда Паола ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.
Латофатли спортчи Instagram`даги саҳифасига Бухорода туя устида тушган суратларини жойлаштирган. Унинг эгнида эса ўзбек атласини кўриш мумкин.
Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сафига қўшилган Паола Плиего 15-23 июль кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида илк бор Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этганди. Бироқ Паола Плиего мексикалик Наталии Ботеллога 14:15 ҳисобда ютқазганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь