Пандемия вақтида халқаро чегараларини очадиган биринчи давлат номи маълум қилинди

Олам

image

Таиланд ҳукумати 1 июлдан чекловларни бутунлай олиб ташлаш ва халқаро авиарейсларни очиш ниятини билдирди. Бу ҳақда "Thaiger" портали маълум қилди.

"1 июлдан бошлаб СOVID-19 пандемияси туфайли мавжуд бўлган барча чекловлар амал қилишни тўхтатади. Фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати бекор қилинади. Вилоятлар ва чет эллар бўйлаб саёҳатларга йўл қўйилади", деб ёзади портал.

Шундай қилиб, Таиланднинг тўлиқ очилиши амалга оширилади. Бироқ, баъзи хавфсизлик чоралари сақлаб қолинади. Ниқоб кийиш ва ижтимоий масофани сақлаш шулар жумласидандир.

"Июнь ойида баъзи чекловлар енгиллашади, масалан, комендантлик соатлари қисқартирилади ва баъзи корхоналар ўз ишини давом эттиради", дейилади хабарда.

Олдинроқ, Таиландда халқаро туризм тикланиши тўртинчи чоракдан олдин амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди. Таиланд хавфсиз мамлакатдан келган саёҳатчиларни қабул қилувчи биринчи мамлакат бўлди.

29 май ҳолатига кўра Таиландда 3076 та коронавирус ҳолати қайд этилган, 57 киши вафот этган. 2 945 нафар бемор соғайган. Ҳозирда мамлакатда 74 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Таиланд Пандемия

Баҳолаганлар

322

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг