Пандемия Россия иқтисодига “қанчага тушиши” прогноз қилинди
Олам
−
16 Апрель 2020
5754Коронавирус пандемияси Россия иқтисодиёти тармоқларига етказадиган зарар қарийб 18 трлн. рублни ташкил қилиши мумкин. Бу ҳақда Миллий рейинг агентлиги (МРА) хабар бермоқда.
Прогнозга кўра, умумий зарар 17,9 трлн рублни ташкил қилиши мумкин. Шунга кўра, меҳнат бозорида 15,5 млн одам ишсиз қолади. НРА таҳлилчиларининг таъкидлашича, инқироз хизмат кўрсатиш соҳасида энг оғир кечади.
Таъкидланишича, ушбу прогноз ЯИМ ва реал иш ҳақи АҚШ долларининг 85-90 рублгача ўсиши билан тахминан 3 фоизга пасайиши сценарийига асосланган.
Шу билан бирга, экспертларнинг фикрича, ҳукумат инқирозни бартараф этиш учун иқтисодиётни қўллаб-қувватлайди, қўшимча чоралар кўради. Бунинг натижасида зарар миқдори камайиши мумкин. “Таҳлилчилар вазиятнинг пессимистик сценарийсини иқтисодиёт динамикасининг пасайишини таъминлайдиган вазиятда кўрмоқда”, дейилади маълумотда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь