Пандемия Лувр музейига қандай таъсир кўрсатди? 

Олам

image

Франция пойтахти Париж шаҳрида жойлашган Лувр музейи 2020 йилда ташриф буюрувчиларининг 72 фоизини йўқотди. Коронавирус пандемияси шароитида музейга ташриф буюрувчилар сони юқори даражада камайган. 

Музей вакилларига кўра, Луврга 2020 йилда 2,7 миллион киши ташриф буюрган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 9,6 миллион кишини ташкил этган. 

2018 йилда музей рекорд даражада 10,2 миллион ташриф буюрувчини қабул қилган. 

Музей директори Жан-Люк Мартинеснинг таъкидлашича, заллар бўш бўлишига қарамай, “Луврнинг узоқ йиллик тарихи яхши кунларга умид қилиш ҳеч қачон бежиз бўлмаслигини исботлайди”. 

2021 йилда Луврда бир нечта таъмирланган хоналарни очиш ва янги кўргазмалар намойиш этиш режалаштирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Лувр

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг