Пандемия даврида боғчаларга қўйиладиган санитария талаблари белгиланди

Жамият

image

Пандемия даврида мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини ташкил қилиш учун қўйиладиган санитария талаблари белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Вазирлик маълумотига кўра, “COVID 19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар” ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва ҳисобга олинди.

Мазкур ҳужжат COVID-19 инфекцияси тарқалиш хавфи билан боғлиқ санитария-эпидемиологик вазиятда, тури, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ)нинг иш фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.

Ҳужжатга кўра, МТТга болаларни қабул қилиш вақтида қуйидаги асосий қоидаларга риоя этиш муҳим ҳисобланади:

•  тарбияланувчини олиб келувчи ва олиб кетувчи шахс ва тарбияланувчилар МТТга тиббий ниқоб тартибига риоя этган ҳолда боради;

•  тарбияланувчининг олиб келувчи ва олиб кетувчи шахсларга МТТ ҳудудига кириши тақиқланади;

•  тарбияланувчини МТТнинг масъул ходими қабул қилиб олади ҳамда тиббий ходим томонидан “эрталабки фильтр” ўтказилади ва кўрсаткичлар махсус журналга қайд қилинади;

•  тарбияланувчи “эрталабки фильтр”дан ўтгандан кейин гуруҳга киришдан олдин тиббий ниқобни ечади, кийим ва пойафзалини алмаштиради, сўнгра МТТ ходими назорати остида 20 сониядан кам бўлмаган муддатда қўлларини совун билан яхшилаб ювади;

•  МТТда тарбияланувчиларнинг тана ҳарорати камида 2 марта (МТТга келганда ва уйга қайтишдан олдин) ва эҳтиёж бўлганда ўлчанади.

Шунингдек, ҳужжатда тарбияланувчиларни хавфсиз таълим олиши ва тарбияланишини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳам белгиланган.

Жумладан, ўйинларни ўтказишда тарбияланувчилар гуруҳи ўзаро муносабатларни чеклаш орқали 2-3 боладан иборат кичик гуруҳларга бўлинади.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли Фармонига кўра, техник ҳужжатлар жорий йилнинг 1 июлидан эътиборан Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда ижобий хулоса олингандан сўнг ҳисобга олинади ва кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

МТТ COVID-19 Пандемия боғчалар

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг