Палов индекси: мартда энг арзон ош қаерда тайёрланди?

Жамият

image

Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонда энг қиммат ош Тошкент шаҳрида, энг арзони Наманган вилоятида сотилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган 1 порция паловнинг ўртача нархлари (2022 йил март ойи учун):

Қорақалпоғистон – 15 700 сўм;
Андижон вилояти – 18 400 сўм;
Бухоро вилояти – 21 300 сўм; 
Жиззах вилояти –19 000 сўм;
Қашқадарё вилояти – 20 300 сўм;
Навоий вилояти – 15 500 сўм; 
Наманган вилояти – 15 000 сўм;
Самарқанд вилояти – 20 300 сўм;
Сурхондарё вилояти – 19 600 сўм;
Сирдарё вилояти – 17 300 сўм;
Тошкент вилояти – 21 000 сўм;
Фарғона вилояти – 17 800 сўм;
Хоразм вилояти – 19 400 сўм;
Тошкент шаҳри – 24 800 сўм.

Февраль ойида ҳам энг қиммат ош Тошкент шаҳрида, энг арзони Наманганда сотилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

статистика

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг