Палов индекси: энг қиммат ва арзон ош қаерда сотилади?
Жамият
−
03 Март 2022
78452022 йилнинг февраль ҳолатига энг қиммат ош Тошкент шаҳрида ва энг арзон ош Наманган вилоятида кузатилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Статқўм томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган 1 порция паловнинг ўртача нархлари (2022 йил февраль ойи учун):
Қорақалпоғистон Р. – 15 700 сўм;
Андижон вилояти – 18 400 сўм;
Бухоро вилояти – 21 300 сўм;
Жиззах вилояти –19 000 сўм;
Қашқадарё вилояти – 20 300 сўм;
Навоий вилояти – 15 500;
Наманган вилояти – 15 000 сўм;
Самарқанд вилояти – 20 300 сўм;
Сурхондарё вилояти – 19 600 сўм;
Сирдарё вилояти – 17 300 сўм;
Тошкент вилояти – 20 500 сўм;
Фарғона вилояти – 17 800 сўм;
Хоразм вилояти – 19 400 сўм;
Тошкент шаҳри – 24 800 сўм.
Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.
LiveБарчаси