Сентябрда энг арзон ош қаерда тайёрланди?

Жамият

image

Жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонда энг қиммат ош Тошкент шаҳрида, энг арзони эса Наманган вилоятида сотилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган 1 порция паловнинг ўртача нархи (2022 йил сентябрь ойи учун):

Тошкент шаҳри – 25 800 сўм;
Жиззах вилояти –22 000 сўм;
Тошкент вилояти – 21 500 сўм;
Бухоро вилояти – 21 300 сўм;
Самарқанд вилояти – 21 300 сўм;
Андижон вилояти – 20 800 сўм;
Хоразм вилояти – 20 800 сўм;
Сирдарё вилояти – 20 700 сўм;
Қашқадарё вилояти – 20 300 сўм;
Сурхондарё вилояти – 19 800 сўм;
Навоий вилояти – 19 000 сўм;
Фарғона вилояти – 18 300 сўм;
Қорақалпоғистон Республикаси – 18 000 сўм;
Наманган вилояти – 15 000 сўм.

Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

палов индекси

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг