Палов индекси: Энг арзон ош қаерда сотилади?
Жамият
−
01 Август 2023
7510Статистика агентлиги 2023 йил июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйлаб паловнинг вилоятлардаги нархлари рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, Фарғона вилоятида бир порция ошнинг ўртача нархи 19 минг 200 сўмни ташкил этган ва бу бошқа вилоятларга қараганда бироз арзонроқ. Энг қиммат ош эса Тошкент шаҳрида сотилади – 29 минг сўм.
Статистикага кўра, 1 порция ошнинг ўртача нархи:
1. Наманган вилояти – 19 800 сўм
2. Фарғона вилояти – 19 200 сўм
3. Навоий вилояти – 20 400 сўм
4. Қорақалпоғистон Р. – 20 800 сўм
5. Тошкент вилояти – 21 800 сўм
6. Андижон вилояти – 22 400 сўм
7. Хоразм вилояти – 22 800 сўм
8. Жиззах вилояти –23 200 сўм
9. Сирдарё вилояти – 23 200 сўм
10. Бухоро вилояти – 24 600 сўм
11. Қашқадарё вилояти – 24 800 сўм
12. Сурхондарё вилояти – 25 000 сўм
13. Самарқанд вилояти – 25 200 сўм
14. Тошкент шаҳри – 29 000 сўм
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида ҳам Фарғона энг арзон ош сотиладиган вилоят, деб топилган эди.
LiveБарчаси