“Пахтакор” ўрмон қироли шер эканлигини яна бир марта исботлади

Спорт

−

image

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари якунланди. Қизғин ва муросасиз ўтган мавсумда Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Суперлигада чемпионликни қўлга киритди. Тошкент дербисида "шерлар" "Бунёдкор"дан устун келди - 2:0. "Жар" стадионида бўлиб ўтган баҳсда расмий меҳмонлар сафидан голларга Драган Черан ва Азиз Турғунбоев муаллифлик қилди.

Наманганда "Навбаҳор" АГМКни мағлубиятга учратди - 3:1. Сўнгги турга қадар чемпионлик учун имкониятни сақлаб кела олган Қаршининг "Насаф" клуби эса Тошкентнинг "Олимпик" жамоасига имкониятни бой берди - 2:0.

Шундай қилиб, Суперлига якунларига кўра "Пахтакор" клуби мусобқанинг бош совринини қўлга киритган бўлса, Самвел Бабаян мураббийлигидаги "Навбаҳор" кумуш медаль соҳибига айланди. Қарши жамоаси эса бу йил 3-ўрин билан кифояланди.

26-тур натижалари:

"Қизилқум" 2:1 "Сўғдиёна"";

"Локомотив" 3:1 "Металлург";

"Динамо" 2:0 "Қўқон-1912";

"Олимпик" 2:0 "Насаф";

"Бунёдкор" 0:2 "Пахтакор" ;

"Навбахор" 3:1 АГМК;

"Нефтчи" 3:0 "Сурхон".

Чемпионат якунларига кўра, "Қўқон-1912" ва "Динамо" янги мавсумни Про лигада бошлайдиган бўлди. Тошкентнинг "Локомотив" клуби эса ўтиш ўйинида Про лига вакили билан тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг