“Пахтакор”нинг Элит ОЧЛ саралашидаги рақиби аниқ бўлди
Спорт
−
10 Июнь 2251 1 дақиқа
Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси ОФК Элит Чемпионлар лигаси саралаш босқичи доирасида “Ал-Ҳусайн” билан баҳс олиб боради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган “Пахтакор” ушбу босқичда Иордания Про-лигасининг амалдаги чемпиони “Ал-Ҳусайн” жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув жорий йилнинг 11 август куни Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Мазкур баҳс натижасига кўра, ғолиб жамоа ОФК Элит Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўл олади, мағлуб бўлган клуб эса, Чемпионлар лигаси-2 мусобақасининг гуруҳ босқичида иштирокини давом эттиради.
Маълумот учун, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 2025 йилги мамлакат чемпионлигини қўлга киритгани сабаб Элит Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларида тўғридан тўғри иштирок этади. Ўтган мавсумда ушбу мусобақада Қаршининг “Насаф” клуби иштирок этганди.
Live
Барчаси