“Пахтакор” Нидерландия ва беларуслик футболчиларни ўз сафига қўшиб олди
Спорт
−
28 Июль 2023
3871Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ўз таркибини Нидерландия ва Беларусь футболчилари билан кучайтирмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 28 июль куни “шерлар” нидерландиялик 30 ёшли марказий ҳимоячи Мэтью Стинворден билан бир ярим йиллик шартнома имзолаган.
“Фееноорд” клуби тарбияланувчиси саналган Стинворден ҳозиргача Голландиянинг “Фееноорд”, “Эксельсиор”, “Дордрехт”, “Камбуур” ва Хорватиянинг “Горица” клублари шарафини ҳимоя қилган. 2019 йилдан бери Хорватия клубида ўйнаган. Фаолиятида чемпионатларда 250 ўйинда 15 гол муаллифи бўлган.
“Стинворден “Пахтакор”да ўйнайдиган голландиялик биринчи футболчига айланади. У эркин агент сифатида жамоамизга кўчиб ўтди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Тошкент клуби беларуслик дарвозабон Павел Павлюченко жамоанинг навбатдаги янги футболчисига айланган. У ҳам жамоа сафига текинга қўшилган бўлиб, “шерлар” билан бир ярим йиллик шартномага имзо чеккан.
Маълумот учун, Павлюченко фаолияти давомида Беларуснинг “Днепр”, “Динамо”, “Рух”, Польшанинг “Гурник” ва “Брук-Бет” клублари сафида ўйнаган. У Беларусь миллий терма жамоасида шу вақтгача 11 учрашувда майдонга тушган.
“Павел ва Стинворденга “Пахтакор”даги фаолиятида ютуқлар ва омад тилаб қоламиз. Чемпионлар сафига хуш келибсиз”, дейилган клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Германиянинг “Кайзерслаутерн” клуби тарбияланувчиси Кими Мерк ва Польша миллий терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Михал Кухарчик билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь