“Пахтакор” – “Навбаҳор” учрашувини бошқарган ҳакам суперлига ўйинларидан четлатилди
Спорт
−
02 Март 2020
9017Жорий йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон суперлигаси 1-турида “Пахтакор” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб борган бош ҳакам Илгиз Танташев кўп вазиятларда тушунарсиз қарорлар қабул қилгани учун наманганлик мухлислар норозилик билдиришди.
Бўлиб ўтган ушбу ўйиндан сўнг, “Навбаҳор” жамоаси мухлислари “Пахтакор”га қарши учрашувдаги ҳакамлик борасида ЎФА ва ЎзПФЛга норозилик хати йўллади.
Шундан сўнг, бугун 2 март куни ЎФА мажлислар залида ҳакамлик қўмитаси йиғилиши ўтказилди. Унда суперлиганинг барча ҳакамлари ва ОАВ ходимлари қатнашди.
Ҳакамлар қўмитаси йиғилишида Ўзбекистон суперлигасининг 1-турида баҳс мунозараларга сабаб бўлган, “Пахтакор” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувга эътибор қаратилди. “Пахтакор” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқарган Илгиз Танташев масаласи ЎФА ҳакамлик қўмитаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ва у 1 ойга суперлига ўйинларидан четлатилди.
Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувда “шерлар” 2:1 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритишди.
Жаҳонгир Сотволдиев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь