“Пахтакор” Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси билан ўйнайди

Спорт

image

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси янги мавсумга тайёргарлик кўриш жараёнида Туркияда Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Марказий Осиё дербиси жорий йилнинг 7 февраль куни Туркияда бўлиб ўтади.

Маълумот учун, ушбу жамоалар сўнг бор 2023 йилда Тошкентнинг “Пахтакор” стадионида ҳам ўзаро тўқнаш келган. Ушбу учрашувда “шерлар” Қозоғистон жамоасини 4:3 ҳисобида таслим этган. 

“Қайрат” жорий мавсумда ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этди. Улар гуруҳда Португалиянинг “Спортинг”, Испаниянинг “Реал Мадрид”, Италиянинг “Интер”, Даниянинг “Копенгаген”, Грециянинг “Олимпиакос”, Бельгиянинг “Брюгге” ва Англиянинг “Арсенал” жамоалари билан ўзаро тўқнаш келди ва бу баҳсларнинг барчасида имкониятни бой берди. “Қайрат” биргина очкосини Кипрнинг “Пафос” жамоасига қарши баҳсда қўлга киритди ва гуруҳ босқичини энг охирги, 36-ўринда якунлади. Олмаоталиклар ушбу иштирок орқали 18,62 миллион евро даромад олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент “Пахтакор” “Қайрат”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг