“Пахтакор” бразилиялик бўйи салкам 2 метрли дарвозабонни ўз сафига қўшиб олди
Спорт
−
10:48
1964Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бразилиялик дарвозабон Жонатан Луис билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Бугунги кунда “Пахтакор”да икки нафар ёш дарвозабон бор. Жонатан Луис каби статистикага эга посбонларни ҳар доим ҳам чемпионатимизда кўравермаймиз. Бежизга дарвозабон ярим жамоа дейилмайди. У жамоамизда соғлом рақобат ярата олади деб ўйлайман. Бу Назаров ва Шевченко учун ҳам катта мактаб бўлиши керак. Чунки “Пахтакор”нинг келажаги айнан шу икки посбонда деб биламан. Олдимизда таркибни кучайтириш бўйича яна бир икки футболчилар турибди. Ўтказган икки ўйинимиздан келиб чиқсам, Педро Морейранинг муносабати менга ёқди, у ёшлар билан тажрибали футболчиларни бир таркибда жам қила оляпти”, дейди клуб раисининг ўринбосари Дилшод Каримов.
Маълумот учун, Жонатан Луис Португалиянинг юқори лигасида 125 та ўйинда майдонга тушган. Сўнгги жамоаси “Риу Аве”. Ўтган мавсумда клубининг асосий посбони бўлган. 2023/24 йилги мавсумда жами 29 маротаба асосий таркибда майдонга тушган. Жорий мавсумда асосий таркибдаги сўнгги ўйинини 4 октябрь куни “Фамаликао” (1:1) жамоасига қарши ўтказди. 9 август куни старт олган Португалия чемпионатида “Спортинг”га қарши ўйин билан мавсумни бошлади. Бўйи 1.90 дарвозабон 1991 йилда Бразилиянинг Сан-Мигел-ду-Уэсти шаҳрида таваллуд топган. Фаолиятини асосий қисмини Португалиянинг икки лигасида ўтказган.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь