Пакьяо Париж-2024 Олимпия ўйинларида қатнашмоқчи
Спорт
−
31 Август 2023
5026Бокс бўйича 8 та вазнда собиқ Жаҳон чемпиони ҳисобланган филиппинлик Мэнни Пакьяо 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида қатнашмоқчи. Бу ҳақда Филиппин Олимпия қўмитаси (POC) президенти Авраам Толентино хабар берди.
“Пакьяо ва унинг жамоаси Париждаги Олимпия ўйинларида иштирок этиш истагида эканини маълум қилди. Бироқ, “сенатор” барча спорт турлари бўйича спортчилар учун 40 ёш чегараси туфайли келаси ой Ханчжоу Осиё ўйинларида қатнаша олмайди”, дейди POC президенти.
Шунингдек, Толентино Филиппин бокс алянслари ассоциацияси (ABAP) ва халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) билан музокаралар бошлаганини маълум қилган. ABAP Пакьяони терма жамоага қабул қилишга ва унга Олимпиада саралашида ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.
Декабрь ойида 45 ёшга тўлган филиппинлик 2024 йилга режалаштирилган иккита саралаш мусобақаси орқали ўйинларга йўлланма олишга ҳаракат қилиши ёки ХОҚнинг махсус таклифига биноан бу имкониятни қўлга киритиши мумкин. Париж Олимпиадасида Филиппин номидан 5 нафар аёл ва тўрт нафар эркак боксчи лицензия орқали қатнашиш ҳуқуқига эга.
Маълумот учун, 44 ёшли боксчи фаолияти давомида 72 марта рингга кўтарилган бўлиб, уларнинг 62 тасида ғалаба, 2 та дуранг ва 8 та мағлубият қайд этган. Пакьяо сўнги жангини 2021 йилнинг август ойида кубалик Жорденис Угасга қарши ўтказиб, мағлуб бўлган эди. 2021 йилнинг сентябрида филиппинлик боксчи карьерасини тугатганини эълон қилган. Спортчи 2007 йилдан бери фаол сиёсий фаолият билан шуғулланади ва 2022 йилда Филиппин президенти лавозимига номзодини қўйган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь