“Озодлик вақти келди”. Трамп эронликларга мурожаат қилди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон ҳудудида Исроил билан биргаликда ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилди. У ўз баёнотида эронликларни амалдаги тузумни ағдаришга чақирди. 

“Бу, эҳтимол, бир неча авлодлар учун ягона имкониятдир. Озодлигингиз вақти яқинлашмоқда”, деган Оқ уй етакчиси. 

Трамп Эрон ҳарбий хизматчиларига таслим бўлишни ва бунинг эвазига “иммунитет” олишни таклиф қилди ёки “муқаррар ўлим”ни танлашлари мумкинлигини айтди.

АҚШ расмийлари маълумотига кўра, Қўшма Штатлар Қуролли кучлари Эрон ҳудудига денгиздан ва ҳаводан зарбалар бермоқда. Камида етти шаҳарда портлашлар кузатилгани айтилмоқда, жумладан Исфаҳон шаҳрида ҳам. Ушбу шаҳарда ядровий объект жойлашган.

Вазият бўйича расмий Теҳроннинг муносабати ҳозирча маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Эронга қилинган ҳарбий опреациялар Америка халқини ҳимоя қилиш учун амалга оширилаётганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг