“Ер билан яксон қиламиз”. Трамп АҚШ Эронга ҳужум бошлаганини айтди

Олам

image

Бугун, 28 февраль куни АҚШ Президенти Доналд Трамп Эрон бўйича операциялар ҳақида 8 дақиқалик баёнот берди ва унда Эронга қилинган ҳужумда АҚШнинг иштирок этганини тасдиқлади.

Унинг қайд этишича, Эронга қилинган ҳарбий опреациялар Америка халқини ҳимоя қилиш учун амалга оширилмоқда.

“Америка қўшинлари яқинда Эрон ҳудудида катта ҳарбий операцияни бошлади. Бизнинг мақсадимиз – америкаликларни ҳимоя қилиш ва Эрон режимидан келадиган бевосита таҳдидларни йўқ қилишдир.

Бу жуда қаттиққўл ва даҳшатли одамлар гуруҳи. Уларнинг таҳдид солувчи фаолияти тўғридан-тўғри АҚШга, бизнинг қўшинларимизга, чет элдаги базаларимизга ва бутун дунё бўйлаб иттифоқчиларимизга хавф туғдиради”, деган Трамп.

У шунингдек, АҚШ Эрон ракеталарини йўқ қилиши ва уларнинг ракета саноатини ер билан яксон қилишини ҳам маълум қилган.

Исроилнинг тезкор операцияси

Бугун, 28 февраль куни АҚШ Исроил билан биргаликда Эрон ҳудудига ҳужумлар уюштиришни бошлади. Қатардаги АҚШ элчихонаси барча ходимларга зудлик билан хавфсиз жойларда бошпана излаш буйруғи берган.

Эроннинг “Mehr” ахборот агентлиги Теҳрондаги Эрон разведка биносига ҳужум қилинганини даъво қилмоқда.

Шунингдек, Air Haifa авиакомпанияси Ички фронт қўмондонлиги кўрсатмаларига мувофиқ бугунги барча рейсларни бекор қилгани ҳақида хабар берилган.

Бундан ташқари, ОАВ Эрон аҳолисига таяниб, мамлакатнинг турли ҳудудларида тартибсизлик ва ваҳима ҳукм сураётгани ҳақида хабар бермоқда.

ОАВга кўра, Исроил томонидан старт берилган операция “Еҳуда қалқони” деб номланган.

Шу билан бирга, Исроилда бўлиб турган ҳарбий техникаларга ёнилғи қуювчи воситалар ҳам Исроилни тарк этгани ҳақида хабарлар бор.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Трамп ҳужум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг