Озода Нурсаидованинг концерти учун харид қилинган чипта пуллари қайтариб берилди
Маданият-санъат
−
24 Октябрь 2020
14713“Халқлар дўстлиги” саройидаги концерт учун харид қилинган чипта пули истеъмолчига қайтариб берилди. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабар бермоқда.
Жорий йилнинг февраль ойида истеъмолчи Ф.А. Тошкент шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” саройи кассасидан хонанда Озода Нурсаидованинг яккахон концерти учун 4 та чипта харид қилган. Чипталар нархи 600 000 сўмни ташкил этган.
8 апрель куни ўтказилиши режалаштирилган мазкур концерт пандемия туфайли қолдирилган.
Истеъмолчи сарфлаган пулини қайтариб олишда қийинчиликка учраган. “Халқлар дўстлиги” саройи кассаси ёпилган, шу сабабли пулини қаердан олишни билмаган.
Сўнг истеъмолчи Ф.А. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилган. Мурожаат Агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган.
Натижада, чипталар учун тўланган пул маблағи “Ozoda-Nur” МЧЖ томонидан истеъмолчининг пластик карточкасига тўлиқ ўтказиб берилган.
LiveБарчаси