Ўзбекистоннинг 2,76 мингдан зиёд мактаблари ишлайдиган компьютер билан таъминланади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларида 2859 та ўқув-компьютер синфлари ташкил этилиши белгиланди.

Жорий йилнинг 7 июнь куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва KT компанияси Президенти Ю Енг Парк ўқув-компьютер синфларини ташкил этиш бўйича шартномани имзолади.

Жанубий Кореянинг KT компанияси “Мактаб таълимида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш” лойиҳаси бўйича ўтказилган тендерда ғолиб бўлди. Лойиҳа Корея Республикасининг Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) ажратган $33 млн кредит ҳисобига молиялаштирилади.

Лойиҳа доирасида KT компанияси 2766 та умумий ўрта таълим мактаблари синфларига жами 2859 та ўқув-компьютер етказиб, ўрнатиб беради. 2019 йил охирига қадар ўқув-компьютерлар 700 га яқин мактабларга етказиб берилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Ушбу ташаббуснинг учинчиси аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ҳамда интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Халқ таълими вазирлиги Умумтаълим мактаби

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг