Имтиҳонда қатнашадиган назоратчилар боди-камера билан “қуроллантирилиши” мумкин
Жамият
−
08 Август 2020
5789Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида шаффофликни таъминлаш учун боди-камералардан фойдаланилиши мумкин. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ДТМ тест синовида қатнашадиган назоратчиларни боди-камералар билан таъминлаш бўйича Махсус комиссияга таклиф киритади.
“Биз албатта бу бўйича Республика махсус комиссиясига таклиф киритамиз. Тест синовларининг шаффоф ўтиши, кейинчалик имтиҳон жараёнларига тааллуқли бирор муаммони муҳокама қилишга тўғри келиб қолса, асос ва исботлар керак бўлиши нуқтаи назаридан, буни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз”, деди Каримов.
Маълумот учун, ОТМнинг бакалавр ва магистратура босқичига кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошланади. Шунингдек, ижодий имтиҳонлар ҳам шу вақтда ўтказилади.
Имтиҳонларда абитуриентларга тестларни ечиш учун 2 соат берилади. Тест синовлари 2 сменада ўтказилади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь