Қибрайдаги боғчада норасидаларнинг насибаси қийиб келинган
Жамият
−
21 Ноябрь 2019
5462Тошкент вилояти Қибрай туманида мактабгача таълим муассасасида норасидаларнинг ҳаққига ҳиёнат қилиб келингани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, 25-сонли мактабгача таълим муассасасининг хўжалик мудираси Г.Р. томонидан 2018-2019 йилларда жами 180,4 млн сўмлик гўшт, сут ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай тумани 25-сонли МТМ хўжалик ишлари мудираси Г.Р.га нисбатан ЖКнинг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси