Арипов “Арқадағ” билан учрашди
Олам
−
12 Август 2019
8468Туркманбоши шаҳрида ўтаётган биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликнинг жорий ҳолати кўриб чиқилди.
Биринчи Каспий иқтисодий форумининг давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, Каспийбўйи давлатлари билан савдо-иқтисодий муносабатларни янги босқичга кўтаришдаги аҳамияти юзасидан фикр алмашилди.
Туркманистон Президенти Ўзбекистон делегациясининг форумда ги иштирокини юқори баҳолади.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Эрон Ислом Республикаси вице-президенти Исхоқ Жаҳонгирий билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.