Термизда сохта диплом расмийлаштираётган коллеж директорининг муовини ушланди
Жамият
−
11 Июнь 2020 7980 2 дақиқа
Термиз банк коллежи директори ўринбосари Музработ ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежини битирганлик тўғрисида сохта диплом расмийлаштириб беришга уринган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Вазирликнинг таъкидлашича, 2019-2020 ўқув йили касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига дипломларни топшириш устидан назоратни кучайтириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли буйруғи қабул қилинган.
Буйруқ билан, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари ҳамда касб-ҳунар коллежларида диплом бланка (илова)ларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ва улардан тўғри фойдаланиш бўйича жавобгар шахслар белгиланган.
Шунингдек, касб-ҳунар коллежларининг 2019-2020 ўқув йили битирувчиларини ўқишга қабул қилинганлиги, 2- ва 3-босқичга ўтганликлари тўғрисидаги буйруқлари асосида битирувчиларнинг маълумотлар базаси яратилган.
"Мазкур маълумотлар базасига тегишли муддатда касб-ҳунар коллежида таълим олмаган ўқувчиларни киритишнинг имкони йўқ!", дейилган вазирлик хабарида.
Жорий йилда шахсга тегишли дипломнинг хақиқийлиги ушбу маълумотлар базаси ёрдамида текширилади.
Касб-ҳунар коллежларида Якуний Давлат аттестация имтиҳонларини муваффақиятли топширган битирувчиларга амалдаги қонун хужжатлари асосида давлат намунасидаги диплом расмийлаштирилади.
“Шундай экан, ҳамюртлармиздан жиноий ишларга аралашиб қолмасликни ва таълим олмаган касб-ҳунар коллежларидан сохта диплом олиб бераман деган шахсларга ишониб қолмасликни сўраймиз”, дейилади вазирлик хабарида.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь