Руминия Мудофаа вазирининг дипломлари сохта экани фош бўлди

Олам

image

Руминия Мудофаа вазирининг олий маълумотга доир дипломлари сохта экани аниқлангач, у ўз лавозимидан истеъфога чиқди. Бу ҳақда вазирнинг ўзи кеча, 28 ноябрь куни Facebook'даги саҳифасида ёзди.

Маълум бўлишича, Руминия Мудофаа вазири Юнус Моштяну резюмесидаги номувофиқликлар сабаб истеъфога чиқишга мажбур бўлган. У баёнотида олий маълумоти борасида “хато” қилганини тан олиб, Мудофаа вазири лавозимини тарк этаётганини маълум қилган.

“Руминия ва Европа Россиянинг босими остида. Бизнинг миллий хавфсизлигимиз ҳар қандай шароитда ҳимоя қилиниши керак. Ўзимнинг машғулотларим ёки йиллар аввал йўл қўйган хатоларим бугунги раҳбарларнинг оғир вазифасидан чалғитишини истамайман”, деб ёзди у.

Руминия Бош вазири Илие Боложан  Моштянунинг Бош вазир ўринбосари ва Мудофаа вазири лавозимларидан истеъфосини қабул қилганини билдирди. Ҳозирда Иқтисодиёт ва туризм вазири Раду Мируше Мудофаа вазирлигига вақтинча раҳбар этиб тайинланди.
  
Хабарларга кўра, Моштяну резюмесида ўзини 1990 йиллар охирида Бухарестдаги “Athenaeum” университетининг менежмент факультетида таҳсил олган деб кўрсатган. Журналистлар суриштирувидан сўнг университет раҳбарияти бундай талаба ҳеч қачон мавжуд бўлмаганини, бу мутахассислик эса ўқув дастурига фақат 2020 йилда киритилганини маълум қилган.

Моштяну 27 ноябрь куни омма олдида узр сўраб, “ўша пайтда бу тафсилотларга унчалик эътибор бермаганини” айтди. У яширадиган ҳеч нарсаси ёқлигини таъкидлаб, “Bioterra” университетининг бакалавр дипломини ҳам эълон қилган. Орадан бир кун ўтиб эса у истеъфога чиқишини расман эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Путиннинг “цунами чақирувчи” супер қуроли сохта эканлиги ҳақида хабар берилганди. Унда, Россия Президенти Владимир Путин “муваффақиятли синовдан ўтди” деб эълон қилган “Посейдон” ядровий торпедаси Россия пропагандаси даъво қилганидек “радиактив цунами” ҳосил қилиб, “душман” давлатлар соҳилларини йўқ қила олмаслиги, буни БМТнинг Қуролланишни тадқиқ қилиш институти (Женева) катта илмий ходими Павел Подвиг маълум қилгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия диплом Мудофаа вазири Руминия сохта Моштяну

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг