Аёл рулда ҳушидан кетди, автомобиль эса Бўзсув каналига қулади
Жамият
−
04 Июль 2019
6619Тошкент вилоятида аёл киши ўзи бошқариб келаётган Spark русумидаги автомобиль билан Бўзсув каналига қулади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Воқеа жорий йилнинг 1 июль куни соат 12:30 атрофида содир бўлган. Қибрай туманида истиқомат қилувчи фуқаро Надежда Иванова Spark русумидаги автомобилни бошқариб келаётганда, бирдан ҳушидан кетади. Натижада, бошқарувни йўқотган автомобиль 12 метр баландликдан чуқурлиги 5 метр бўлган каналга қулайди. Машина сувга тўлгандан сўнг Н.И. дарз кетган олд ойна орқали чиқишга муваффақ бўлган.
Мазкур ҳодиса юзасидан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб келиб, машинани каналдан чиқариб олишган. Фуқаро Н.И. ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кўрсатилган ёрдам учун вазирлик вакилларига миннатдорлик билдирган.
LiveБарчаси