Бразилия коронавирус ҳақида маълумот беришни тўхтатди
Олам
−
07 Июнь 2020
7020Бразилия коронавирус ҳақидаги маълумотларни эълон қилишни қисман тўхтатди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.
Маълумотлар тақдим этилишининг вақтинча тўхтатиб туриш ташаббуси дастлаб Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан илгари сурилган, сўнгра ташаббус Президент Жаир Болсонару томонидан қўллаб-қувватланган. Агентлик маълумотларига кўра, расмийлар аввалги маълумотларнинг ҳақиқийлигини текшириш учун расмий статистикани нашр этишни тўхтатган. Шунингдек, маълумотларни тез-тез чоп этилганлиги сабабли, ўз вақтида нашр этиш тартибини ишлаб чиқиш талаб этилмоқда. Энди расмийлар фақат янги аниқланган ҳолатлар статистикасини эълон қилишмоқда.
Дунё бўйлаб расмий статистик маълумотларни тўплайдиган Жонс Хопкинс университети ўз веб-сайтидан Бразилия ҳақидаги маълумотларни олиб ташлади.
Аввалроқ, Бразилия Президенти Жаир Болсонару Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) ғоявий ноаниқликда айблаб, ўз мамлакатини ундан чиқиб кетишини айтиб, таҳдид қилгани ҳақида хабар берган эдик.