Президент янги агентликка директор тайинлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорини тайинлади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Президент қарорига кўра, Сарвар Наджимович Бабахўжаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан, Сарвар Бабахўжаев Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Сарвар Наджимович Бабахўжаевга келгуси фаолиятида омад ва муваффақият тилайди.

Эслатиб ўтамиз, янги агентлик Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ташкил этилган эди.

Фармонга кўра, қуйидагилар Агентликнинг идоравий бўйсунувига ўтказилди:

•    Президент мактаблари;

•    ижод мактаблари;

•    Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ва Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати.

Аввалроқ, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорига биринчи ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Сарвар Бабахўжаев

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг