Россияга ишлаш учун борган ўзбекистонлик 5 кун ўтиб ҳалок бўлди
Олам
−
23 Ноябрь 2019
8201Россияга ишлаш учун борган Ўзбекистон фуқароси орадан беш кун ўтиб ёнғин ва ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Россиянинг Екатерингбург шаҳрида ўзбекистонлик А.М. ёнғин ва ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. У бу шаҳарга 16 ноябрь куни келган.
Aйни пайтда ҳолат юзасидан Россия ваколатли органлари томонидан тергов олди тадбирлари ўтказилмоқда.
Қайд этилишича, Екатеринбургдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси мазкур вазиятни назоратга олди ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини Ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилмоқда.