“Кунчиқар”да карантин муддати узайтирилди
Олам
−
16 Апрель 2020
8669Япония фавқулодда ҳолат режимини 6 майгача узайтирди. Бу ҳақда бугун, 16 апрель куни коронавирус инфекциясига қарши чоралар учун масъул бўлган Иқтисодий тикланиш вазири Ясутоши Нишимура маълум қилди.
“Дам олиш кунлари одамларнинг ҳаракатланишини минималлаштириш долзарб вазифа”, деди у коронавирус билан боғлиқ фавқулодда маслаҳат кенгашининг йиғилишида.
Аввалроқ, Япония ҳукумати Токио, Осака, Канагава, Сайтама, Тиба, Хега ва Фукуока шаҳарларидаги фавқулодда ҳолат режимини 6 майга қадар узайтирган эди. Вирус тарқалиши давом этар экан, ушбу режим мамлакатнинг бошқа минтақаларида ҳам узайтирилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Японияда коронавирусга 8 626 нафар одам чалинди. 901 бемор шифо топган бўлса, 178 киши вафот этди.
LiveБарчаси