Бойсунда ЙТҲ: Икки киши ҳалок бўлди
Жамият
−
05 Декабрь 2019
5416Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳудудида аянчли якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Постда” хабар берди.
Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида яшовчи К.О. ўзининг Isuzi русумли юк автомашинасини Бойсун туманининг “Шифобулоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлининг 1322-километрида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни қўлдан чиқаради. Натижада автомашина йўл четидаги бетон тўсиққа урилади ва ағдарилади.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи К.О. ва автоулов йўловчиси, Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида яшаган Э. С. жароҳат олиб, воқеа жойида дунёдан кўз юмди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.