Озарбайжонни ҳеч нима тўхтата олмайди – Илҳом Алиев (фото, видео)
Олам
−
14 Февраль
8027Бугун, 14 февраль куни Озарбайжон Миллий Мажлисида Республика Президенти Илҳом Алиев президентликка киришиш учун қилган қасамёдида ҳарбий жиҳатдан Арманистонни қўллаб-қувватлаётганларни огоҳлантирди.
"Арманистонни ҳарбий томонлама қўллаётганлар Озарбайжонни ҳеч нима тўхтата олмаслигини билиб қўйсин. Агар бизга қарши ҳудудий иддаоларга нуқта қўйилмаса, агар Арманистон ўз қонунчилигини тўғри йўлга солмаса албатта тинчлик битми имзоланмайди", деган Озарбайжоннинг қайта сайланган раҳбари.
Шунингдек, Илҳом Алиев муқаддас Қуръон китобига қўлини қўйиб халқига содиқ бўлишга онт ичган.
"Қуръони шарифга қўлимни қўйиб, қасамёд қиламанки, Озарбайжон халқи асрлар давомида яратган миллий-маънавий қадриятлари ва анъаналарига содиқ бўламан, уларни ҳамиша баланд тутаман", деган Алиев.
Бундан ташқари, у Озарбайжон халқини бирлаштирган куч – Қорабоғни озод қилиш масаласи бўлганини эслатган ва бу иттифоқ доимо бўлиши кераклигини таъкидлаган. Қўшимча равишда, давлат бюджетидаги энг катта харажатлар ҳарбий харажатлар, шу билан бирга Қорабоғ ва Шарқий Зангезурни қайта тиклаш билан боғлиқ чиқимлар эканлигини маълум қилган.
Нутқи давомида Президент урушдан кейинги даврда Озарбайжон барча масалаларда ўз принсипиал позициясини кўрсатганини, Арманистон эса ўз зиммасига олган барча мажбуриятларни бажариши кераклиги қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон Конституциясининг 116-моддасида кўрсатилган қонунга кўра Озарбайжонда Вазирлар Маҳкамаси истеъфога чиққани ҳақида маълум қилган эдик.
LiveБарчаси