Озарбайжонлик дипломат Тошкентда рус тилига “пахта қўйди”

Олам

image

“Муҳим қадриятларимиздан бири бўлган рус тили собиқ Совет иттифоқи мамлакатларида яшаётган кўп сонли аҳоли учун асосий мулоқот тили бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда”.

Бу сўзлар бугун, 12 декабрда пойтахтдаги "Hyatt Regency Tashkent" меҳмонхонасида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ижодкор ва илмий зиёлиларининг XV форуми доирасида, “Гуманитар ҳамкорлик: ўттиз йиллик тажриба ва ривожланиш истиқболлари” мавзуидаги анжуман давомида Озарбайжон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Полад Булбул ўғли томонидан айтиб ўтилди.

“Биз таълим, илм ва маданий соҳадаги ҳамкорлигимизни давом эттиришимиз керак. Жумладан муҳим қадриятларимиздан бири бўлган рус тили собиқ Совет иттифоқи мамлакатларида яшаётган кўп сонли аҳоли учун асосий мулоқот тили бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда. Мен рус тилининг Озарбайжондаги таълим тизимида нечоғли қўлланаётгани ҳақида айтадиган бўлсам, мамлакатда 300 дан зиёд рус тилидаги мактаблар бор. Озарбайжон фуқаролари рус тилида  олий маълумот олишлари ҳам мумкин. Мамлакатда славян университетлари ҳам бор, жумладан, Ломоносов номидаги Россия миллий университетининг филиали, Сеченов номидаги Москвадаги биринчи давлат тиббиёт университетининг филиали мавжуд. Баку шаҳрида Рус академик драма театри фаолият юритмоқда, рус тилидаги телеканал эфирга узатилмоқда”. 

Шунингдек, у Озарбайжонда рус тилидаги интернет манбалари, газета ва журналлардан кенг фойдаланилишини айтиб, ҳатто, Озарбайжон Президентининг расмий веб-сайтида озар ва инглиз тиллари қатори, рус тилида ҳам янгиликлар бериб борилишини урғулади.

“Санаб ўтганларимиз сўзсиз мамлакат сиёсатидан дарак бериб турибди. Бошланғич таълимда ҳам рус тилини танлаётган ота-оналар ва аҳоли сони йиллар ўтса-да камаймаяпти. Шуни алоҳида қайд этишни хоҳлардимки, Озарбайжондаги таълим тизимида рус тилини нафақат русийзабонлар, балки озарлар ҳамда мамлакатдаги бошқа миллат вакиллари ҳам танламоқда”, дея МДҲ мамлакатларида рус тили билан боғлиқ вазиятни ўз мамлакати мисолида тушунтириб берди озарбайжонлик дипломат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МДҲда рус тили тарғиботи кучайтирилиши, Тўқаевнинг таклифи, Путиннинг розилиги билан янги ташкилот тузилаётгани ҳақида хабар қилган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

224

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг