Озарбайжонда мотам эълон қилинди

Олам

оқтов3

26 декабрь Озарбайжонда мотам куни деб эълон қилинди. Тегишли қарорни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев имзолаган. Бу ҳақда “Caliber” хабар берди.

Бугун, 25 декабрь куни Баку-Грозний йўналишида парвоз қилган Embraer 190 йўловчи самолётининг ҳалокатга учраши оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани сабабли Озарбайжонда мотам эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон авиакомпаниясининг Баку-Грозний рейси бўйича учаётган самолёти Қозоғистонда ҳалокатга учрагани хабар қилинган эди.  Маълумотларга кўра, қулаган самолёт бортида 67 йўловчи ва 5 экипаж аъзоси бўлган. Қозоғистон ФВВга кўра, 32 нафар йўловчи омон қолган ва улар шифохонага етказилган. Самолёт йўловчиларидан 37 киши Озарбайжон, 16 киши Россия, 6 киши Қозоғистон ва 3 киши Қирғизистон фуқароси бўлган. Омон қолганлар орасида 14 нафар Озарбайжон фуқароси, 10 нафар Россия фуқароси, 2 нафар Қирғизистон фуқароси бор. Уч нафар жароҳатланган шахснинг фуқаролиги ҳозирча аниқланмаган. Самолёт қушлар галаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида руль бошқаруви йўқолган ва Атирау шаҳри аэропортига фавқулодда қўниши зарур бўлган.

Озарбайжонда Қозоғистондаги самолёт ҳалокати сабаб Давлат комиссияси тузилган. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев тегишли фармонни имзолаган. Комиссия Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолётнинг қулаши сабабларини ўрганиш учун ташкил этилган.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ушбу авиаҳалокат муносабати билан МДҲнинг норасмий саммитида қатнашмай Бакуга қайтди. Россия Президенти Владимир Путин эса ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, барча жабрланганларга тезроқ шифо топишини тилаган. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Илҳом Алиев ва Владимир Путинга Қозоғистоннинг самолёт ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон мотам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг