Озарбайжон самолёти Россия томонидан уриб туширилган – ОАВ
Олам
−
26 Декабрь
28678Кеча, 25 декабрь куни Озарбайжон ҳаво йўлларининг 8432-рейси Ақтау шаҳри яқинида фавқулодда қўниш чоғида ҳалокатга учраши оқибатида 38 йўловчи вафот этганди. Ушбу авиаҳалокат Россия томонидан учирилган ер-ҳаво синфидаги ракета туфайли содир бўлган. Бу ҳақда Озарбайжон ҳукумати манбаларига таяниб, “Euronews” хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу ракета Грозний осмонида самолёт фаолияти пайтида учирилган ва унинг парчалари ҳаво кемаси яқинида портлаб, самолётга шикаст етказган.
Қайд этилишича, самолёт экипажи фавқулодда қўниш учун Россия аэропортларига мурожаат қилган, аммо уларга рухсат берилмаган ва самолёт Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрига йўналтирилган. Бундан ташқари, самолёт Каспий денгизи устидан учиб ўтганида унинг GPS навигация тизими ишламай қолган.
Баку шаҳрида жойлашган халқаро "AnewZ" нашри Озарбайжон ҳукуматига таяниб, самолёт Pantsir-S ҳаво мудофаа тизимидан ракета сабаб қулаганини хабар қилди.
Россия манбаларига кўра, ҳалокат содир бўлган вақтда Чеченистон ҳудуди устида Россия ҳаво мудофаа кучлари Украина дронларини йўқ қилиш билан банд бўлган.
Чеченистон Республикаси Хавфсизлик Кенгаши раҳбари Хамзат Қодиров Грозний устида 25 декабрь куни эрталаб дрон ҳужуми бўлганини тасдиқлаган, аммо ҳеч қандай қурбонлар ёки зарар қайд этилмаганини айтган.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь