Озарбайжон Президенти Ўзбекистонга келяпти

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг июнь ойида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда бугун, 16 июнь куни Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Илҳом Алиевнинг ташрифи муносабати билан июнь ойида Ўзбекистондаги ваколатли органлар томонидан озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасини ўтказиш режалаштирилмоқда.

“Кўргазмага Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг ташрифи кутилмоқда”, дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, бу Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг охирги 11 йилликда Ўзбекистонга амалга ошираётган илк ташрифи ҳисобланади. Алиев охирги марта Ўзбекистонга 2010 йил 27 сентябрда ташриф буюрган.

Қолдирилган ташриф

2021 йилда Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташриф буюриши айтилганди. Бироқ бу ташриф амалга ошмади.

Қолаверса, 2020 йилнинг 15-16 апрель кунлари ҳам Илҳом Алиев мамлакат вице-президенти – Биринчи хоним Меҳрибон Алиева билан Ўзбекистонга ташриф буюриши режелаштирилганди. Аммо коронавирус пандемияси сабабли Ўзбекистонга ташриф кейинга қолдирилди. Президент Илҳом Алиев ташриф эпидемиологик вазият имкон берган заҳоти амалга ошишини таъкидлаганди.

2020 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳри Миробод тумани Темирйўлчилар кўчасида озар халқининг умуммиллий лидери, Озарбайжон Республикасининг учинчи Президенти Ҳайдар Алиев номидаги умумий майдони 0,51 гектар бўлган боғ барпо этилаётгани хабар қилинган. Боғни икки давлат Президентлари очиб бериши режалаштирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев илҳом Алиев

Баҳолаганлар

231

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг