Озарбайжон Эрондан мамлакатга қарши провокацияларни “йиғиштириш”ни талаб қилди

Олам

image

Эрон Ислом Республикасининг Бакудаги муваққат ишлар вакили Саид Жаъфар Оғойи Марян кеча, 1 январь куни Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Бу ҳақда Озарбайжон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув давомида 2024 йил 29 декабрда Ардабил вилоятида Эроннинг олий раҳбари Али Хоманаийнинг вилоят бўйича вакили, имом Саид Ҳасан Амели иштирокида Эроннинг радио ва телевидение ташкилотининг “Хабар тармоғи” каналида эфирга узатилган дастурда Озарбайжон ва унинг раҳбарига қарши айтилган ҳақоратли ифодаларга нисбатан Эрон томонига кескин норозилик билдирилган.

Бундан ташқари, сўнгги пайтларда Эронда аҳолининг очиқчасига анти-Озарбайжон кайфиятининг жиддий равишда қўзғалиши билан боғлиқ норозилик алоҳида таъкидланган. Эронда анти-Озарбайжон ташвиқоти икки томонлама муносабатлар руҳига, мамлакатлар олдида турган мақсад ва вазифаларга мувофиқ эмаслиги қарши томонга билдирилган.

“Бундай ҳаракатлар икки томонлама, давлатлараро ва аҳоли орасида муносабатларни сақлаш ва чуқурлаштириш ўрнига, нафрат ва душманлик яратишга қаратилганлиги қайд этилди”, дейилади хабарда.

Озарбайжон томони Эрон расмийсидан мамлакатга қарши бундай провокацияларга барҳам берилишини талаб қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда ҳам Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ойхон Ҳожизода Эронни Бакуга қарши тобора кўпроқ таҳдид ва провокациялар қилаётганликда айблаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ташқи ишлар вазирлиги Эрон Озарбайжон Саид Жаъфар Оғойи Марян

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг