Озарбайжон беш нафар ҳарбийни Арманистонга топширди

Олам

image

Озарбайжон Венгрия воситачилигида жорий йилнинг 16 ноябрь куни икки давлат чегарасида содир бўлган тўқнашувда қўлга олинган беш нафар арман ҳарбийсини Арманистонга топширди. Бу ҳақда Республика ҳарбий асирлар, гаровга олинганлар ва бедарак йўқолган фуқаролар бўйича давлат комиссияси маълум қилди.  

“Озарбайжон инсонпарварлик тамойилларига амал қилган ҳолда 2021 йилнинг 29 декабрида Венгрия воситачилигида арманистонлик беш нафар ҳарбий хизматчини арман томонига ўтказди”, дейилади хабарда. 

Давлат комиссиясининг аниқлик киритишича, “қайтарилган ҳарбий хизматчилар 2021 йил 16 ноябрь куни давлат чегарасининг Калбажар йўналишида Арманистон Қуролли Кучларининг провокациясини бостириш вақтида қўлга олинган”.

4 ва 19 декабрь кунлари Озарбайжон Арманистонга 20 нафар арман ҳарбийсини топширди, улар ҳам 16 ноябрь куни икки давлат чегарасида содир бўлган тўқнашувда қўлга олинган эди. Ўшанда жараён мос равишда Россия ва Европа Иттифоқи воситачилигида амалга оширилди. 

Бундан ташқари, 29 декабрь куни Баку йўлдан адашиб, Озарбайжон Қуролли Кучлари назорати остидаги ҳудудга ўтиб кетган фуқарони арман томонига топширган. 

Маълумот ўрнида, 16 ноябрь куни Арманистоннинг Сюник вилояти чегарадош ҳудудларида Арманистон ва Озарбайжон Қуролли Кучлари ўртасида шиддатли жанглар бўлиб ўтди. Ереван Озарбайжон ҳарбийлари Арманистон ҳудудига чуқур ҳужум уюштирганини билдирди. 

Республика пойтахтини мамлакатнинг жанубий вилоятлари ва Эрон билан боғловчи давлат автомобиль йўли хавф остида эди. Баку воқеада Арманистонни айблаб, арман Қуролли Қучларини провокацияда айблади. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, арман ҳарбийлари Озарбайжон ҳарбийлари постларига ҳужум қилган. 

Ушбу воқеалар муносабати билан Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ўз навбатида арманистон ва озарбайжонлик ҳамкасблари билан телефон орқали мулоқот қилди. Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати шундан сўнг Озарбайжон ва Арманистон Мудофаа вазирлари чегарадаги вазиятни барқарорлаштириш чораларини кўргани ва вазият нормал ҳолатга қайтгани ҳақида хабар берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг