Озарбайжон ҳарбий жиноятлар содир этяптими? Баку айбловларга жавоб қайтарди

Олам

image

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги баъзи Ғарб давлатлари расмийларининг Озарбайжон ҳарбийлари томонидан содир этилгани айтилаётган ҳарбий жиноятлар ҳақидаги айбловларига изоҳ берди. 

“Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео билан боғлиқ ҳолда Озарбайжон томонини ҳарбий жиноятларда айблаган Арманистон ТИВ баёнотларига расмий Баку аввалроқ жавоб қайтарган”, дейди Озарбайжон ТИВ матбуот хизмати раҳбари Лейла Абдуллаева. 

Вазирлик вакили, шунингдек, Озарбайжон ҳарбий прокуратураси ушбу видео билан боғлиқ ҳолда кенг қамровли тергов бошлаганини эслатди. 

Унинг қайд этишича, ушбу тергов ҳеч қандай чақириқларга жавобан бошланмаган. Озарбайжон ҳамиша халқаро мажбуриятларга жиддий ёндашиб келади.  

“Айрим Ғарб давлатларининг чақириқларига келсак, ҳайронман, бу одамлар 30 йиллик ишғол пайтида ёки 2020 йилдаги 44 кунлик уруш пайтида арман томонининг дунё олдида содир этган кўплаб ҳарбий жиноятлари муносабати билан қандай чақириқ билан чиқишмади. Нега бугун ҳам Озарбайжон ҳудудида Арманистонда ишлаб чиқарилган миналар тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлаётгани эътибордан четда қолмоқда? Ёки ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмаётган даврда бошқа давлат ҳудудига мина қўйиш ҳарбий жиноят ҳисобланмайдими?”, дейди Абдуллаева. 

Унинг эслатишича, миналар портлаши оқибатида 250 га яқин Озарбайжон фуқароси ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти тинч аҳоли вакиллари эди. 

“Бу одамларнинг ўлими учун жавобгарлик аниқ Арманистоннинг ҳарбий-сиёсий раҳбариятида”,  дейди у. 

Абдуллаеванинг сўзларига кўра, агар бугун Озарбайжонга қўнғироқ қилаётган амалдорлар холислик ва адолатли позицияни намойиш қилмоқчи бўлса, масалага ҳар томонлама ёндашиши керак. 

“Арманистон томонидан шу пайтгача содир этилган кўплаб жиноятларни текшириш ва айбдорларнинг жавобгарликка тортилишини талаб қилиш керак. Акс ҳолда, бу арман ташвиқоти натижасида қилинган бирёқлама баёнотдан бошқа нарса эмас”, дейди Абдуллаева.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларнинг арман сегментида озарбайжон аскарлари арман ҳарбий асирлари гуруҳини отиб ташлагани айтилган видео пайдо бўлган эди. Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Арам Торосян видеони ҳақиқий деб атади ва бу Озарбайжон Қуролли кучларининг иши эканини айтди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида маҳбуслар масаласи бўйича Арманистон вакили бўлган ҳуқуқ ҳимоячиси Сирануш Саҳакяннинг айтишича, 13-14 сентябрь кунлари чегарадаги кескинлик чоғида Жермук шаҳри яқинидаги жанговар позициялардан бирида қатл тасвири олинган.

Бунинг ортидан Арманистон Озарбайжонга қарши Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига ва Халқаро судга арман ҳарбий асирларининг қатл этилиши факти бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг