ОТМларда ўқиш расман қачондан бошланиши айтилди

Жамият

image

Республикадаги барча олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун дарс машғулотлари расман 23 январдан анъанавий тарзда бошланади.

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

“Назорат ишлари (оралиқ, якуний) таълим муассасалари томонидан белгиланадиган шаклларда мослаштирилган ўқув графикларига мувофиқ амалга оширилади”, дейилади хабарда. 

Шунингдек, вазирлик талаба-ўқувчиларнинг ўз таълим муассасаларига қайтишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темирйўл  чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 23 январга қадар узайтирилганини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий ҳамда профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда 11 январдан бошлаб босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланишини эълон қилган эди. 

Кўп ўтмай эса вазирлик қачон таътил тугаши ва ўқув машғулотларининг бошланишини ҳар бир ҳудуд ҳокимликларининг ўзи белгилашга ваколати борлигини айтиб чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг