ОТМларда 20 дан ортиқ янги йўналиш ва мутахассисликлар очилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистондаги олий таълим муассаларида 20 дан ортиқ янги таълим йўналишлари ва мутахассисликлар жорий этилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи билан Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Мазкур ҳужжат Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.

Эндиликда бакалавриат босқичида қуйидаги замонавий йўналишлар бўйича ҳам кадрлар тайёрланади:

  • экология ва атроф-муҳит;
  • яшил иқтисодиёт;
  • иқлим ўзгариши;
  • қайта тикланувчи энергия;
  • сув ресурсларини бошқариш;
  • мобиль робототехника;
  • учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар);
  • барқарор қишлоқ хўжалиги;
  • экотуризм;
  • темир йўл муҳандислиги.

Магистратура босқичида ҳам қатор янги мутахассисликлар очилди.  Жумладан:

  • халқаро энергетик сиёсат;
  • халқаро сув дипломатияси;
  • циркуляр иқтисодиёт;
  • барқарор молия;
  • ривожланиш иқтисодиёти;
  • экология ҳуқуқи;
  • халқаро савдо ҳуқуқи;
  • назарий ва муҳандислик физикаси;
  • урбанистика;
  • барқарор шаҳарсозлик;
  • иқлимга чидамли ўрмон хўжалиги;
  • барқарор туризм ва бошқа замонавий мутахассисликлар.

Шунингдек, классификаторга яна қуйидаги ўзгартиришлар киритилган:

  • 760-позициядаги бакалавриат йўналиши “Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш” деб қайта номланган.
  • 766-позициядаги магистратура мутахассислиги “Давлат ва ҳарбий бошқарув” номи билан тасдиқланган.
  • 799-позиция классификатордан чиқарилган.

Билдирилишича, ўзгаришлардан асосий мақсад – олий таълимни замонавий меҳнат бозори талабларига мослаштириш, иқтисодиётнинг истиқболли тармоқлари учун рақобатбардош мутахассислар тайёрлашдан иборат.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг