ОТМга киритиш учун 8 000 доллар олган шахс ушланди
Жамият
−
23 июл 2019 6000 1 дақиқа
Олий таълим муассасасига кириш имтиҳонлари яқинлашгани сари “уддабуронлар” тест синовларига киришга билими етмайдиган абитуриентларни талаба қилиш учун “ов” бошлайди. Овга чиққанларнинг навбатдагиси Тошкент шаҳрининг Миробод туманида қўлга олинди.
Жорий йилнинг 11 июль куни 47 ёшли Нигора Я.нинг аризаси бўйича Миробод туманида аёлнинг қизи ва жиянини Тошкент давлат техника университетига киритиб қўйишни ваъда қилган 35 ёшли Ҳусниддин У. қўлга олинди.
У 8 000 доллар эвазига (ҳар бир абитуриентга 4 000 доллардан) Давлат тест марказидаги масъул ходим ёрдамида Нигора Я.нинг қизи ва жиянини ОТМга киритишни ваъда қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши очилган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август