ОТМга кириш имтиҳонлари онлайн ўтказиладими?
Бу қизиқ
−
08 Июль 2020
12076Ўзбекистон жорий йилнинг 20 июль куни Олий таълим муассасаларига қабул тўхтайди. Олдинда эса абитуриентларни кириш имтиҳонлари кутмоқда. Хўш, коронавирус пандемияси сабаб Ўзбекистонда кириш имтиҳонлари ҳам масофавий тарзда бўлиши мумкинми? Бугун, 8 июль куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ушбу масала ўртага ташланган эди. Бунга Давлат тест маркази муносабат билдирди.
ДТМАахборот хизматининг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги“Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.
Ҳозирги кунда Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ҳар йилги шаклда, катта сиғимли биноларда, санитария-гигиена талабларига риоя этилган ҳолда ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби ўзгармаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини қайта тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кучайтирилади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15