“Оталар сўзи” бошловчиси вафот этди

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон телевидениеси фахрийси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Мираббос Мирзааҳмедов вафот этди. Бу ҳақда журналист Севдо Ниёзова ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

“Узоқ йиллар телевидение – медиа оламида самарали ижод қилган бу инсон ҳақиқий устоз эди! Умрининг сўнггига қадар ижод қилди! Аллоҳ раҳмат қилсин!” деб ёзган у.

Маълумот учун, Мираббос Мирзааҳмедов 1941 йил 30 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У узоқ йиллар давомида “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатувига муаллифлик қилиб келган. У, шунингдек, қатор филмларда ҳам ишлаган. Жумладан, “Юзсиз келин”, “Ким айбдор”, фильмларида ва “Баҳор қайтмайди” фильм-спектаклида режиссёр сифатида ишлаган. Шунингдек, “Аросат” фильмида роль ижро этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Оталар сўзи Мираббос Мирзааҳмедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг