Отабек Шукуров “Ал-Файҳа” аъзоси сифатида таништирилди (видео)
Спорт
−
12 Сентябрь
3924Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири Отабек Шукуров Саудия Арабистонининг “Ал-Файҳа” клуби аъзоси сифатида тақдим этилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Шукуров янги жамоасида 20-рақамда майдонга тушади. 28 ёшли футболчи Саудия клубида кейинги йил ёзига қадар тўп тепади. “Ал-Файҳа”га ярим ҳимоячи трансфери 400 минг еврога тушди.
Ўзбекистонлик футболчи ўтган мавсумни Туркиянинг “Кайсериспор” жамоасида ўтказди. Турк клуби сафида Шукуров 27 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ҳозирда “Ал-Файҳа” мамлакат чемпионатида 17-ўринда бормоқда. Жамоа дастлабки икки турда мағлубиятга учради ва ҳали ғалаба қозонгани йўқ.
LiveБарчаси