Отабек Сатторий иши Олий судда кўриб чиқилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд жараёнида блогерлик фаолияти билан шуғулланган Отабек Сатторий (1980 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган)га оид жиноят иши кассация тартибида берилган шикоят асосида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг жорий йилнинг 5 апрелидаги ажрими билан О. Сатторийга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги ҳукми ҳамда Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 15 июлдаги ажрими ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Маълумот учун, Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий Жиноят кодексининг 139 ва 165-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб 6,5 йилга қамалган. 15 июль куни эса блогер Отабек Сатторийга оид жиноят ишини апелляция инстанциясида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди.

Мазкур жиноят иши Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилди. Эълон қилинган ажримга кўра, жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги Отабек Сатторийга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгартирилди. Отабек Сатторийга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўташ муддати 2021 йил 30 январь кунидан бошлаб ҳисобланиши белгилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1192

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг