Отабек Холматов жароҳат билан жанг қилди – Top Rank

Спорт

image

Кеча, 3 март тонгида ўзбекистонлик профессионал боксчи Отабек Холматов Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун жанг қилиб, америкалик Раймон Фордга қарши баҳснинг охирги 12-раундида техник нокаутга учраб, имкониятни бой берди.

Жангни ташкил қилган проумоутерлик компанияси Top Rank'нинг маълум қилишича тўқнашувдан олдин ўзбекистонлик боксчининг жароҳати бўлган. 25 ёшли Холматов тиззасидан олган жароҳати билан жанг қилган.

“Холматов тиззадаги жароҳати билан жанг қилди. Отабек Холматов жангчи”, дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Шундай қилиб, Холматов профбоксдаги биринчи мағлубиятини қабул қилиб олди. 24 ёшли Форд эса фаолиятидаги 15-баҳсда ҳам ғалаба қозониб, WBA камарига эга чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Отабек Холматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг