Отабек Алмарданов Президент розилиги билан лавозимидан бўшатилди
Жамият
−
26 Октябрь 2019 44010 1 дақиқа
“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки бошқарувининг раиси Отабек Панжиевич Алмарданов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Алмардонов банк фаолиятидаги камчиликлари ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини яхши тушунмаганлиги учун вазифасидан бўшатилган.

QALAMPIR.UZ`га келиб тушган ҳамда Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Қудбиев томонидан тасдиқланган ҳужжатда Алмардоновнинг бўшатилишига Ўзбекистон Президенти розилик бергани айтилган. Расмий хат Ўзбекистон Бош вазири Аблулла Арипов номига ёзилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь